Skip to content

Jiyda gulim

Popularity · Low

YouTube

Searching YouTube...

Lyrics

Жийда гулим, жийда гулим! Жилвалари майда гулим! Онам бағрин соғиндим ман, Онамдай бир суй – да, гулим! Йўлимга кўз тикар эди, Пойимга гул тўкар эди, Онам райҳон экар эди, Кўнглим ўшал бўйда, гулим! Кўнглим чўкса, ҳозир эди, Эркалаши ҳузур эди, "Она!"- десам, "жон"- дер эди, Энди жонлар қайда, гулим? Куйгилиги кунда эди, Бир "оҳ!"-десам, шунда эди, Онам дарди манда эди, Манинг дардим куйда, гулим.